

"Вазифа жуда оғирдек кўринади. Бу ростдан ҳам жуда қийин.
Фақатгина ўзимизга аҳамият беришимиз ҳам нотўғри. Яхши ўйнаб турган пайтимизда, барчасини уддаласа бўладигандек кўринади. Ёмон ўйнасак, имкониятлар пасаяди. Шу сабабли яхши ўйнаш керак. Бу ярим финалга чиқиш учун жуда муҳим", - деди "Реал" ярим ҳимоячиси.
"Реал" - "Челси" учрашуви 6 апрель куни бўлиб ўтади.



