Кристиан Аббьяти: "Атлетико" кейинги босқичга йўл олишга муносиб эди"

Tolibjon Qosimov
12 мар 2014, 15:29
"Милан" дарвозабони Кристиан Аббьяти Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Атлетико"дан қабул қилиб олинган мағлубият борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйлашимча, "Атлетико" кейинги босқичга муносиб равишда йўл олди. Мадридликлар яхши мураббийга эга бўлган кучли жамоадир.

Биз эса ўтган дам олиш кунларида жуда ёмон ўйин кўрсатдик ва бу сафар ҳам муваффақиятсиз ўйинадик. Рекошет орқали урилган иккинчи гол аламли бўлди.

Энди кейинги ўйингача ўзимизни тиклаб олишимиз зарур", деди Аббьяти.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru