"Кристал Пэлас" "Селтик" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда

17 ноя 2019, 23:42
"Селтик" клуби ҳужумчиси Одсонн Эдуар фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

The Sun нашри хабарига кўра, "Кристал Пэлас" клуби франциялик ҳужумчи учун даъвогарлик қилмоқда. Инглиз клуби ҳужумчи учун 20 миллион фунт тўлашга тайёр.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 21 ёшли футболчи ПСЖ тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2017 йилдан буён Шотландия клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun