"Кристал Пэлас" мухлислари адашиб ўз жамоасининг автобусини бўяб ташлашди

Aslanov Jasurbek
27 фев 2017, 19:12
"Кристал Пэлас" ишқибозлари "Мидлсбро" автобусини ўз жамоасининг рангига бўямоқчи бўлди, аммо кейинроқ улар ўз жамоасининг автобусига зарар етказишганини аниқлашди.

Воқеа "Мидлсбро"га қарши АПЛнинг 26-тур учрашувидан аввал содир бўлди. Мухлислар автобусни қизил-оқ-кўк рангга бўяб, унга "Кристал Пэлас" деб ёзишди. Кейинроқ автобус "бургутлар"га тегишлилига аниқланди ва "Мидлсбро"га ижарага берилди.

Етказилган зарар 40 минг еврога баҳоланмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›