

Мусобақанинг сўнгги икки мавсумдаги ғолиби Мадриднинг "Реал" клуби ўз майдонида "Апоэл"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳисобни 12 дақиқада Бэйлнинг пасидан кейин Криштиану Роналду урди. Шу тариқа, португалиялик футболчи кетма-кет 6 йил "Реал"нинг Чемпионлар лигасидаги дастлабки голи муаллифига айланди. 2012-2013 йилги мавсумдан бошлаб ЕЧЛнинг ҳар мавсумида "қироллик клуби"нинг биринчи голини Роналду киритиб келаяпти.




