UZ

Сўнгги янгиликлар

21:37Мбаппе: "Мен Роналду изидан юрмоқчи эмасман"  1 21:30"Олимпик" - "Андижон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  25 21:11"Ал Иттиҳод" Евро-2024 кашфиётларидан бирини сотиб олишга яқин  0 20:54Мбаппенинг укаси ўзига янги жамоа топди  0 20:37"Бавария" клуби ўз ҳужумчисини сотиб юборди  0 20:30Ўзбекистон кубоги. "Металлург" - "Сурхон" 0:1 (онлайн ҳисоб)  8 20:08"Астон Вилла" ҳимоячиси билан янги шартнома имзолади  0 20:02Футзал. ЖЧдан олдин Тошкентда Мираброр Усмонов хотира турнири ўтказилади  2 19:45"Штутгарт" спорт директори: Вальдемар Антон Евро-2024дан кейин жамоадан кетади  3 19:26"Аякс" Нуну Тавареш билан шартнома имзоламоқчи  0 19:01Саутгейт Швейцарияга қарши ўйинда Англиянинг тактикасини ўзгартириши мумкин  0 18:39"Милан" "Тоттенхэм" ҳимоячси билан келишиб қўйди  0 18:16Расман: Зелинский "Интер"га ўтди  1 17:50"Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувида қўпол хатолар бўлди. 13-тур ва 5-турнинг қолдирилган ўйинларида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  11 17:32"Хетафе" "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома имзолаши мумкин  0

Криштиану Роналду: “Рауль яна 300та гол уришимга тилак билдирди” Янгиликлар

Криштиану Роналду: “Рауль яна 300та гол уришимга тилак билдирди”

Теглар :  РоналдуРеал
“Мальмё”га қарши беллашувдан кейин Роналду ярим йиллик танаффусни бузиб, журналистларнинг ўйин ва рекорди ҳақида саволларига жавоб қайтарди.


- Рекорд билан табриклаймиз. Нималарни ҳис қиляпсиз?

- “Реал” либосини илк бор кийганимда ушбу рекордни янгилашни мўлжалламагандим. Лекин охирги учрашувларда буни тез орада қувиб ўтишимни билдим. Лекин энг муҳим нарса жамоа бўлиб қолаверади.

- Рауль сизга нима деди?

- У менга хабар юборди ва яна 300та гол уришимга тилак билдирди. У бу сўзларни чин юракдан айтганини биламан.

- Нега шунча пайт жим юрдингиз?

- Бу менинг қарорим эди: қачон хоҳласам, шунда гапираман ва клуб мени ОАВ билан мулоқот қилишга мажбур қилмади.

- Клубдан кимдир сизга ҳурматсизлик билан муносабатда бўлдими?

- Ҳозир бундай нарсаларни муҳокама қилишнинг вақти эмас. Қачондир кимдир жим турганда нимадир жойида эмас деб ўйлашади. Бироқ ҳар ким хоҳлаганини ўйлайверсин.

- Қувончли лаҳзангизни бўлишни истамайман, лекин Пике айтган гап сизни асабийлаштирмадими?

- Ахмоқона савол.

- Қандай эканлигини билмайман, бироқ буни бериш менинг вазифам.

- Биласизми, нима учун ОАВ билан гаплашмайман? Ақлли инсонмисиз? Журналист бўлиш учун ақлли бўлиш лозим. Ёмон саволлар беришгани учун ОАВ билан мулоқотда бўлмайман. Сиз мендан 5 ой аввал бўлиб ўтган нарса ҳақида сўраяпсиз.

- Биз сиз ҳақингизда кўплаб яхши нарсаларни ёзамиз.

- Аммо бугун жамоа билан рўй берган яхши нарсалар ҳақида сўрашмаяти. Нега Пике билан муаммо боғланишини истайсизлар? Нега бу менга тааллуқли бўлиши керак?

- Сиз ажойиб рекордга эришдингиз ва шу сабабли микст зона (журналистлар интервью олишига мўлжалланган)га чиқишга қарор қилдингизми?

- Бошқа ўйинчилар ҳам гапиришди – ҳамиша бир хил футболчилар жавоб беравермайди. Президент ёки клуб раҳбарияти нега жим юрганим тўғрисида сўрашмади. Ҳамиша журналистларнинг саволларига жавоб берганман, бироқ бир сафар бу ҳолат ўзгарди.

- “Реал”да ушбу ёзда қолишингизга шубҳа қилганмидингиз?

- Келажагим “Реал” билан боғлиқ. Бу ерда бўлиш менга ёқади. Жамоа билан совринлар ютиб, ўзимни ажойиб ҳис қилишни хоҳлайман. Аввал ҳам айтганимдек, келажакда нима бўлишини билмаймиз.

- Сиз барчасидан қониқяпсизми?

- Ҳамма билан яхши муносабатдаман: президент, мураббийлар, клуб ходимлари. Профессионал ўйинчиман ва муносабатларим яхши.

- Ёзда “A Bola”га берган интервьюда сизни “Реал”дан кетказишни хоҳлаган инсонлар борлиги тўғрисида гапиргандингиз.

- Ҳеч ким келаси ёзда нима бўлишини билмайди. “Реал”да совринлар ютишга етарли имконият бор ва мен уларга эга чиқишни истайман. Бироқ келажакда нима кутаётганини билмайман.

- Дербида “Атлетико”ни ранжитишни истайсизми?

- “Атлетико”га қарши ўйинлар ҳамиша қийин кечади, рақиб ажойиб жамоага эга. Ўйинга тайёрмиз ва яхши ҳолатдамиз.

- Энди қайси рекордни янгилайсиз?

- Яна нимадир қолдими? (кулади)

Роналдунинг голларига тааллуқли яна бир маълумот. Ўнг оёғида 326, чап оёғида 90, бошида 83 тўп киритган. 417 голни Криштиану жарима майдони ичидан урган, 84тани эса ташқарисидан. 81 марта пенальтидан унумли фойдаланиб, 45 бор жарима зарбасидан тўп киритишга эришган.


Беҳзод Назаров тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика