UZ

Криштиану Роналду қачон Португалия терма жамоасидан кетишини маълум қилди Янгиликлар

Криштиану Роналду қачон Португалия терма жамоасидан кетишини маълум қилди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду терма жамоада қанча ўйнашини айтиб ўтди.

"Ҳали терма жамоанинг таклифларини қабул қилишга тайёрман, менда терма жамоадаги фаолиятимни давом эттириш учун мотивация бор. Доим терма жамоага ёрдам беришга шай ҳолатдаман.

Қачонки терма жамоага чақирилмасам, ўшанда терма жамоадан кетаман. Мен ҳали Қатардаги жаҳон чемпионати ҳақида ўйламадим, аммо мундиалда иштирок этишимни истисно этмайман. Португалия - менинг ватаним, фаолиятимни якунлаганимдан сўнг бу ерга қайтиб, яшашни хоҳлайман", - дейди Роналду.

Роналду фаолияти давомида "Ювентус"дан ташқари "Спортинг", "Манчестер Юнайтед" ва "Реал" клубларида ўйнаган.

Бир неча карра "Олтин тўп" соҳиби Португалия терма жамоасида 2003 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг