UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  0 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  0 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0 10:47ОКМК иккинчи хориж йиғинини Анталияда давом эттиради  0 10:23Расман: Дилшод Жўраев, Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов "Хоразм" футболчиси  2 09:37"Локомотив" Туркияга қандай таркиб билан йўл олди?  1 09:19Sofascore. "Пахтакор" футболчилари "Ал Гарафа" билан ўйинда неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 08:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи ўз мамлакатида 2024 йилнинг энг яхшиси бўлди  1 07:30"Пахтакор"нинг "Ал Гарафа" майдонидаги ғалабасиз серияси давом этади  3 03:30Испания кубоги. "Атлетико" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 02:31Криштиану Роналду: "Менинг эртагим" (мутолаа учун)  104 01:45"Пахтакор" бош мураббийи Педру Морейра: "Ўйин қийин кечишини билгандик"  19 01:27Элит ОЧЛ. "Персеполис" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда ютқазди. "Пахтакор"нинг плей-офф учун имкониятлари сақланиб қолмоқда  8

Криштиану Роналду ўзини-ўзи "кўмиб қўйди". Нега афсонанинг обрўси бунчалик тушиб кетди? Янгиликлар

Криштиану Роналду ўзини-ўзи "кўмиб қўйди". Нега афсонанинг обрўси бунчалик тушиб кетди?

Афсона ҳозирда Европа Лигасида иштирок этадиган жамоа захирасида ўтирибди.

Португалиялик МЮ билан очиқдан-очиқ қарама-қаршиликка бормаслиги керак эди

Криштиану Роналду трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг "Манчестер Юнайтед"да қолди. Португалиялик Чемпионлар Лигасидаги мавсумни ўтказиб юборади ва ҳамма ҳам севмайдиган Европа Лигасида иштирок этади. У мавсум стартида захира ўйинчиси — Роналду АПЛнинг дастлабки беш туридан тўрттасида ўйинни асосий таркибида бошламади. МЮ бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳозирча португалияликни захира ўйинчиси сифатида кўраётганини кўрсатиб қўйди.


Роналду узоқни кўра олмасдан, клуб билан очиқдан-очиқ қарама-қаршиликка киришди

Криштиану ЧЛда ўйнашни жуда ҳам хоҳлаган эди. У қандайдир элита клубга муаммосиз ўтишини тахмин қилди, шу сабаб МЮга қарши очиқдан-очиқ "жанг"га киришди. Аммо, Роналду бундай шошқалоқ хулосалар чиқармаслиги ва амалдаги шартномаси бўлган клубни бундай очиқчасига менсимаслиги хато эди. Ҳатто у ўзини унинг бир қисми деб ҳисобламаса-да.

"Бавария", "Атлетико", "Челси", "Наполи", "Интер", "Милан" ва бошқа Чемпионлар Лигаси иштирокчилари навбат билан Криштиануни рад этишди. Масалан, "Бавария"да бошқарувчилар Оливер Кан ва Хасан Салихамижич бир неча бор оммавий тарзда португалиялик билан шартнома имзолаш хоҳиши йўқлигини маълум қилишди. 37 ёшли Роналду июль ойи сўнггида топ-клублар кўзида қадри сезиларли даражада тушгани ва Манчестерда қолиши мумкинлигини англади.

Криштиану ўз ҳаракатларини кўриб чиқди, МЮ ихтиёрига қайтди, иш фаолиятига қўшилди, аммо кеч бўлганди. Ҳатто тен Хаг ва жамоадошлар томонидан ишонч йўқолгани, "Юнайтед" ўйинчилари Роналдунинг кетиш хоҳишидан мамнун эканликлари ҳақида миш-мишлар тарқалди — бу маълумотлар жуда ҳам обрўли ESPN томонидан берилди. Олдинроқ, шунга ўхшаш маълумот The Telegraph'да ҳам берилганди.

"Юнайтед"нинг қолган ходимлари ҳам Роналдуга бўлган муносабатларини ўзгартиришди. Athletic нашрининг хабарига кўра, ҳужумчи клуб бошқарув тузилмаси, логистикаси, турли операциялар амалга оширилиши ва клуб инфраструктураси даражасидан норози бўлган. Португалиялик МЮда спорт директори йўқлигидан нолиган. У бундай вазиятларни футбол масалалари бўйича директор Жон Мерто бажаришига қарамай, шундай фикр билдирди.

"Юнайтед" қандайдир вақт Роналдунинг инжиқликларига чидади. Хусусан, МЮ 2009 йилда Криштиану клубни тарк этганидан бери реконструкция қилинмаган сузиш ҳавзаси ва саунани таъмирдан чиқарди. Бу футболчини тинчлантириш учун етарли эмаслиги аниқ эди.


"Манчестер Юнайтед" Криштианунинг ҳамма талабини бажармайди

"Манчестер Юнайтед"нинг сабри аста-секин тугаб борди. Ҳужумчининг шартномасида шундай банд борки, жамоа Чемпионлар Лигасига чиқа олмаса, футболчининг маоши ҳафтасига 480 минг фунтдан 360 минг фунтга қадар пасайтирилади. Криштиану буни адолатсизлик деб ҳисоблади, аммо клубни ўйинчининг фикри ташвишга солмади, бу ҳақда The Times хабар берди.

Роналдунинг муаммолари фақатгина пуллар билан чекланмади. Эрик тен Хаг — ташкилотдаги янги шахс. Мураббий Криштиануга содиқ, у ҳақида ҳурмат билан гапирди ва кўп марта афсонавий ўйинчи билан самарали ҳамкорлик қилишга умид қилаётганини айтди. Аммо, тен Хаг очиқдан-очиқ форварднинг жисмоний ҳолатидан норозилигини ҳам маълум қилди.

Нидерландиялик Роналдуга шунчаки унинг обрўси учун ўйин вақти бермоқчи эмас. Бу АПЛ янги мавсум стартида аниқ бўлди. Роналду беш тур якунига кўра самарали ҳаракат амалга оширмади. 37 ёшли форвард атиги битта ўйинда асосий таркибда майдонга тушди — "Брентфорд" (0:4)га қарши 2-тур ўйинида у 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Тен Хаг "Брентфорд"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг хулоса қилди. Криштиану мунтазам равишда иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилишни бошлади. Жамоанинг натижалари эса яхшиланди — "Юнайтед" учта учрашувда ғалаба қозонди. Мураббий ҳозирча ўз ёндашувини ўзгартирмоқчи эмас: "Инсон сифатида доим турли вариантларни кўриб чиқасан, аммо мураббий сифатида энг мос келадиган қарорни қабул қилишинг керак", — дея жавоб берди тен Хаг Роналду ва Магуайрнинг асосий таркибдан чиқарилгани ҳақидаги саволга қисқача.


Мураббийнинг Роналду ҳақидаги яна иккита иқтибоси:

"Криштиану ва Каземиро яхшиланган ҳолда, оптимал формага яқинлашар экан, бизда жамоани кучайтириш учун кўпроқ имкониятлар бўлади. Биз бутун таркибимизга ишонамиз".

"Ҳозир эндигина мавсум бошланиши. Бизда жамоа бор, фақатгина асосий таркиб эмас. Буни кўриб олишингиз мумкин. Ҳозир захира ўриндиғида ўтирганлар бир, икки ёки уч ҳафтадан сўнг ўйнашлари мумкин".


Роналду учун вазият қийинроқ: у йиғинни ўтказиб юборган ҳолда, ўзини-ўзи кўмиб қўйди — тен Хагнинг сўзлари ва ҳаракатларига кўра, Криш шунчаки стартда ўйнашга тайёр эмас. Энди ротацияга "Аякс"дан сотиб олинган Антони ҳам келиб қўшилди — жамоа етакчилари сафига қўшилиш жуда қийин бўлади.


Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика