
Ўтган мавсум Европанинг энг яхши футболчиси деб "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду топилди.
Кейинги ўринларни "Бавария" вакиллари Мануэль Нойер ва Арьен Роббен банд этишди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "Реал" ЕЧЛ финалида "Атлетико"ни мағлуб этиб ўз тарихида 10-бор ушбу мусобақада ғолиб чиққанди. Роналду эса ЕЧЛда бир мавсумда 16та гол уриб рекорд қайд этганди.