Креспо Қатарда иш бошлади

Alisher
25 мар 2022
46 ёшли аргентиналик собиқ форвард Эрнан Креспо Қатарнинг "Ал Дуҳайл" жамоасини қабул қилиб олди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Креспо бу ўринда Луиш Каштруни алмаштирди.

Креспонинг сўнгги иш жойи "Сан Паулу" бўлган эди. У Бразилия клуби билан 2021 йилнинг февралида икки йиллик шартнома имзолаганди.

Мутахассис олдинроқ "Модене", "Банфилд" ва "Дефенсе ва Хутисия" жамоаларида ишлаган.


AlisherМуаллиф
Манба: duhailsc.com