"Андижон"нинг асосий футболчиси фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши мумкин
27 ноя 08:42
Янгиликлар
"Андижон"нинг асосий футболчиси фаолиятини "Нефтчи"да давом эттириши мумкин
Айни вақтда жароҳатини даволаётган "Андижон" дарвозабони Эржан Токoтаев фаолиятини Ўзбекистоннинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин.
Дарвозабон қишда "Нефтчи"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Нефтчи"нинг жорий мавсумда асосий дарвозабони бўлган Ботирали Эргашев келаси мавсум легионер бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, Токатаевнинг "Андижон" билан тузган шартномаси қишда якунланади. Дарвозабон "Андижон" сафида жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та баҳсда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормади. Шунингдек, дарвозабон ушбу баҳсларда жами 22 та гол ўтказиб юборган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар