Креспо Мессининг "Барселона"дан кетмаслиги сабабини айтди

Mirjalol Normatov
12 сен 2020
Аргентина термаси собиқ футболчиси Эрнан Креспо ҳужумчи Лео Мессининг "Барселона"дан кетишга ҳаракат қилганлиги ҳақида гапирди.

"Бу ерда муаммоларни ҳал қилаётган профессионал шаҳс - Хорхе Мессига ҳурмат билдириш керак. У ҳақиқий профессионал, ҳам агент ҳам ота. Агент бундай пайтларда оилавий муаммоларга қараб ўтирмаган бўларди. Бундай пайтларда агентнинг профилик даражаси сезилади.

Барчаси олдинроқ бошланганди. Шундай ишларни раҳбарият ўз вақтида ҳал қилмаганидан кейин барчаси чегарадан чиқиб кетди. Томонлар шартномани бекор қилиш борасида неча марта музокара ўтказгани менга қоронғу. Месси билан шартномани узайтиришдан осон иш йўқ. Раҳбарият эса бундай муаммоларни ўз вақтида ҳал қила олмаслигини кўрдик", - деди Креспо.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal