Ковачич: "Бундай стартни истамаган эдик"

Mirjalol Normatov
26 мар 2023, 15:15
Хорватия термаси футболчиси Матео Ковачич Евро-2024 саралаши доирасида Уэльсга қарши ўйин якунлари борасида гапирди.

Учрашувда хорватияликлар 93-дақиқада ўтказиб юборилган гол эвазига ғалабани қўлдан чиқарди.

"Ўйинни яхши бошладик, гол уриб олдик ва яна бир қанча гол уриш учун вазиятларга эга бўлдик. Бироқ сен ўз вазиятларингдан гол ура олмасанг, ўз вазиятларингдан фойдалана билмасанг... Сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик.

Бундай стартни истамаган эдик. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, йўқотилган очколар ўрнини қоплай оламиз", - деди Ковачич.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal