

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо ёзда "Ливерпуль"га қайтиши мумкин. "Кўк-анорранглилар" бразилияликни сотиб олган суммасига сотиб юбормоқчи бўлиб турибди. Аммо мерсисайдликлар 28 ёшли футболчини ижарага олишмоқчи бўлишмоқда. "Барса" бунга кўнмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Коутиньо "Ливерпуль"га қайтиш борасида Клопп билан суҳбатлашгани айтилганди.
Ушбу мавсумда Коутиньо Бундеслигада 22 ўйинда 8 гол ва 6 ассист қайд этди.



