

Жароҳатнинг тузалиши чўзилиб кетгани сабабли Коутиньо Қатарга учиб кетган ва ўша ерда текширувларни бошлаб юборган. Тиззасидан операция қилинганидан кейин футболчи январь ойида сафга қайтиши керак эди. Аммо уч ойдирки, Коутиньонинг жароҳати безовта қилмоқда.
Ушбу мавсумда 28 ёшли хавбек ЛаЛиганинг 12 ўйинида 2 гол ва 2 ассист қайд этди.



