Коутиньо Қатарга учиб кетди

Mirjalol Normatov
24 мар 2021, 00:30
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо декабрь ойида олган жароҳатини даволаш билан банд бўлмоқда.

Жароҳатнинг тузалиши чўзилиб кетгани сабабли Коутиньо Қатарга учиб кетган ва ўша ерда текширувларни бошлаб юборган. Тиззасидан операция қилинганидан кейин футболчи январь ойида сафга қайтиши керак эди. Аммо уч ойдирки, Коутиньонинг жароҳати безовта қилмоқда.

Ушбу мавсумда 28 ёшли хавбек ЛаЛиганинг 12 ўйинида 2 гол ва 2 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›