Коулман: "Россиянинг тактикаси сюрприз бўлмади"

Aslanov Jasurbek
21 июн 2016, 05:17
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулман Россияга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Россиянинг асосий таркиби мен учун сюрприз бўлмади. Рақиб гол уриши керак эди. Икки таянч ярим ҳимоячиси алмашди, ҳужумкор футболчилар танланди. Россияда катта босим бор эди. Битта гол урганимиздан сўнг, улар янада очилиб кетишини билгандим. Шундай ҳам бўлди.

Қанот ҳимоячилари олдинроққа чиқиб, Дзюбани қидиришини сездим. Шу сабабли Россиянинг тактикаси ҳайрон қолдирмади" - дейди Коулман.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com