Коулман Уэльс билан хайрлашди ва “Сандерленд”да иш бошлайди
18 ноя 2017 02:47
Янгиликлар
Коулман Уэльс билан хайрлашди ва “Сандерленд”да иш бошлайди
Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулман истеъфога чиқди ва бундан буён “Сандерленд”ни бошқаради.
Sky Sports нашрининг хаюарига кўра, 47 ёшли мутахассис 19 ноябрдан бошлаб инглиз клубида иш бошлайди.
Коулман Уэльс термасини 2012 йилдан буён бошқариб келган ва Евро-2016 баҳсларида жамоани ярим финалга қадар етаклаб келганди. Аммо ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидан сўнг Бейл жамоадошлари мундиал йўлланмасини қўлга кирита олишмади.
16-турдан кейин “Сандерленд” Чемпионшипда сўнгги поғонани эгаллаб турибди. Ноябрь ойи бошади клуб бош мураббийи Саймон Грейсон истеъфога чиқарилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар