

"Крис кетганидан жуда хафамиз. Шу йиллар ичида бажарган меҳнати учун Коулмандан доимо миннатдор бўламиз. Унга келажакда энг яхши ниятларни тилаймиз" - дейди Уэльс футбол ассоциацияси вакили Жонатан Форд.
Коулман 2012 йилдан бери Уэлсь терма жамоасида ишлаб, Евро-2016да уэльсликларни ярим финалгача олиб чиқди. ЖЧ-2018 саралаши натижаларига кўра, Уэльс мундиалга чиқа олмади.
Олдинроқ, Коулман "Сандерленд"ни бошқаришга рози бўлгани эълон қилинган эди.



