Коста-Рика терма жамоаси футболчиси допинг туфайли 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
24 окт 2022 21:49
Янгиликлар
Коста-Рика терма жамоаси футболчиси допинг туфайли 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Коста-Рика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Орландо Гало 2022 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.
Манбага кўра, Халқаро футбол федерацияси 22 ёшли футболчини ноқонуний гиёҳванд моддаларни истеъмол қилгани учун дисквалификация қилган. Шу сабабдан Орландо бир ойдан камроқ вақт ичида Қатарда бошланадиган жаҳон чемпионатида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг гуруҳ босқичида Коста-Рика терма жамоаси Германия, Испания ва Япония терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Мундиал 20 ноябрь куни старт олади, турнир финали эса 18 декабрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар