Корреа Саудия Арабистонига боришга тайёр

Оқил Абдубарноев
11 янв 2024, 23:47
Хоакин Корреа ёзда Саудия Арабистони чемпионатига ўтишга тайёр.

Манбанинг хабар беришича, ҳужумчи ниҳоят "Интер"ни тарк этмоқчи ва мавсум охирида унга Европа клубидан яхши таклиф бўлишига умид қилмоқда. 

Саудия Арабистони лигаси 29 ёшли футболчи учун Б режаси бўлиб турибди. Корреа ҳозирда “Марсел”да ижара асосида ўйнамоқда. Аргентиналик футболчининг “Интер” билан шартномаси 2025 йилгача амал қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: TodoFichajes

Сўнгги янгиликлар

Барча ›