"Интер" асосий ўйинчиларидан бирини йўқотди

Alisher
20 янв 2022, 12:57
"Интер" хавбеки Хоакин Корреа жароҳат олди.

27 ёшли аргентиналик "Эмполи"га қарши Италия Кубоги доирасидаги баҳснинг 5-дақиқасидаёқ алмаштирилди. Унинг ўрнига Алексис Санчес ўйинга қўшилди.

Жароҳат тафсилотлари ва ўйинчининг тикланиш муддати номаълумлигича қолмоқда.

Корреа жорий мавсум А Серия доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›