Коронавирус. Таиланд чемпионати ҳам қолдирилди

Alisher
3 мар 2020
Таиланд лигаси ҳукумат билан ҳамкорликда COVID-19 хавфи туфайли чемпионат ўйинларини бекор қилди.

Таиланд футбол ассоциация соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19 (коронавирус) тарқалишининг олдини олишга қаратган сиёсатига биноан 1-4 лигаларнинг ўйинларини 3 мартдан 17 апрелга қадар қолдирилишини эълон қилди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Таиланд 1-4 лигалари ва кубок ўйинлари қолдирилди ва мусобақа 18 апрелда яна бошланади. Агар мусобақа муддати яна қолдириладиган бўлса, бу 31 мартгача эълон қилиниши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" клубида ўзбекистонлик Сардор Мирзаев ўйнамоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: thaileague.co.th