Коронавирус аниқланган “Сампдория” 7 футболчисининг ҳолати бўйича маълумот берилди

Eldor Akmurzayev
14 апр 2020, 19:20
“Сампдория” устози Клаудио Раньери COVID-19 инфекциясини юқтирган шогирдларининг соғлиғи ҳақида гапирди.

Генуяликлар сафида Маноло Габбьядини, Олбин Экдаль, Антонино ла Гумина, Мортен Торсби, Фабио Депаоли, Бартош Берешиньски ва Эдгар Баррето касалланган эди.

“Футболчиларимиз орасида коронавирус аниқланганини эшитиш жуда ачинарли эди, аммо барчаси ортда қолди. Энди уларнинг барчаси соғ-саломат.

Улар керакли тестларни топширишди. Улар билан доимо мулоқот қилиш имконига эга бўлганимиз эса жуда яхши бўлди”, дейди Раньери.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Radio Anch`io Sport