UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00"Женоа" "Реал" хавбекини трансфер қилишга яқин  0 11:57“Локомотив” Остон Ўрунов ва яна беш футболчини таништирди  1 11:23Дунёнинг энг қиммат дарвозабонлари рейтинги  10 11:19АГМК жамоасининг Осиё чемпионатида қатнашадиган якуний таркиби эълон қилинди  4 11:09Расман: "Тоттенхэм" ҳужумчиси бошқа клубга ўтди  1 10:34Гвардиола: "Бу ахмоқона тақвим ўйинчиларимизни ўлдиради"  3 10:10Olamsport: Бугун боксчиларимиз "Қирол кубоги" чорак финалида жанг қилишади ва бошқа хабарлар  0 10:03Зидан vs Бэйл. Қандай қилиб уларнинг муносабатлари бузилди?  7 09:50АПЛ ва А Серия грандларига “Монако” футболчиси керак   0 09:35Малком А Серия клуби билан келишиб олди   4 09:19КОНМEБОЛни коррупцияда айблаган Мессига жазо тайинланди   14 09:14"Локомотив" навбатдаги трансферни эълон қилди  35 08:47Халқаро Чемпионлар Кубоги. “Атлетико М” Мексика клубини мағлуб этди   3 08:38"Бавария" - "Милан" 1:0  2 08:33"Гвадалахара" - "Атлетико" 0:0 (4:5 пенальтилар сериясида)  0

Копа Америка. Якунланган 1-тур ҳақида Янгиликлар

Копа Америка. Якунланган 1-тур ҳақида

Бразилияда ўтказилаётган Копа Америка турнирининг 1-тури якунланди.

Ушбу тур ўйинларида содир бўлган қизиқарли воқеалар, натижалар ва маълумотлар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

"А" гуруҳи

Мусобақанинг очилиш учрашувида Бразилия ҳамда Боливия терма жамоалари майдонга тушишди. Боливия ФИФА рейтинги бўйича ушбу турнирда иштирок этаётганлар орасида энг сўнгги ўринни эгаллаб турибди ва шак-шубҳасиз ушбу гуруҳ аутсайдери ҳисобланади. Бразилия кутилганидек рақибини катта қийинчиликсиз йирик ҳисобда (3:0) мағлуб этди. "Барселона"да ўзини кўрсата олмаётган Коутиньо дубль қайд этди, учинчи голга Эвертон муаллифлик қилди.

Бразилия

Филиппе Коутиньо - 50', Филиппе Коутиньо - 53', Everton - 85'

Copa America Grp. A . 1-тур

15/06/2019, 05:30

0
:
3
Тугади

Боливия

Стадион: Estadio do Morumbi/Cicero Pompeu de Toledo, 46342 томошабин

Бош ҳакам: Nestor Pitana

45'
90'
50'  Филиппе Коутиньо
53'  Филиппе Коутиньо
53'  Роберто Фирмино
65'  Роберто Фирмино (Габриэль Жезус)
66'  Филиппе Коутиньо
81'  David Neres (Everton)
84'  Ришарлисон (Виллиан)
85'  Everton
85'  Фернандиньо
20'  Фернандо Сауседо
59'  Фернандо Сауседо (Diego Wayar)
64'  Erwin Saavedra (Leonardo Vaca)
75'  Raul Castro (Ramiro Vaca)


Гуруҳнинг қолган икки вакили Венесуэла ҳамда Перу ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади. Жамоалар муроса кўчасини танлашди. Шунга қарамасдан жамоалар дарвоза томон 5тадан аниқ зарба беришди, бироқ посбонлар ўз вазифасини аъло даражада бажаришди.

Венесуэла

Copa America Grp. A . 1-тур

16/06/2019, 00:00

0
:
0
Тугади

Перу

Стадион: Arena do Gremio, 13370 томошабин

Бош ҳакам: Wilmar Roldan

45'
90'
6'  Luis Del Pino
69'  Jefferson Savarino (Дарвин Мачис)
75'  Luis Del Pino
78'  Junior Moreno (Ronald Hernandez)
82'  Янхель Эррера
84'  Jhon Murillo (Yeferson Soteldo)
26'  Renato Tapia
46'  Кристиан Куэва (Edison Flores)
67'  Виктор Йотун (Andy Polo)
88'  Christopher Gonzales (Andre Carrillo)
90'  Andre Carrillo

Гуруҳ жадвали



"B" гуруҳи

Ушбу гуруҳдаги илк ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди. Турнир фаворитларидан бири Аргентина терма жамоаси Колумбияга 0:2 ҳисобида таслим бўлди. Аввалига жароҳат олган Луис Мурьел ўрнига майдонга тушган Рожер Мартинес ҳисобни очди, 86-дақиқада "Аталанта" тўпурари Дуван Сапата фарқни 2тага етказди. Шу куни Месси, Агуэро, Ди Мария каби юлдузларга эга жамоанинг ўйини умуман қовушмади. Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ярим ҳимоячиларга жиддийроқ эътироз билдирмаса бўлмайди, чунки бу баҳсда улар кўринмай қолишди.

Аргентина

Copa America Grp. B . 1-тур

16/06/2019, 03:00

2
:
0
Тугади

Колумбия

Roger Martinez - 71', Эстебан Сапата Бангуэра - 86'

Стадион: Arena Fonte Nova, 35572 томошабин

Бош ҳакам: Roberto Tobar

45'
90'
42'  Guido Rodriguez
46'  Анхель Ди Мария (Родриго Де Пауль)
52'  Renzo Saravia
55'  Леандро Даниеэль Паредес
67'  Guido Rodriguez (Джуидо Пизарро)
79'  Серхио Агуэро (Матиас Суарес)
14'  Луис Мурьель (Roger Martinez)
19'  Радамель Фалькао
60'  Хуан Куадрадо
64'  Хуан Куадрадо (Джефферсон Лерма)
71'  Roger Martinez
71'  Хамес Родригес
81'  Радамель Фалькао (Эстебан Сапата Бангуэра)
86'  Эстебан Сапата Бангуэра
86'  Джефферсон Лерма
87'  Эстебан Сапата Бангуэра
90'  Джефферсон Лерма


Парагвай - Қатар учрашувида Осиё шарафини ҳимоя қилаётган жамоа қитъа чемпионидек ўйин кўрсата олди. Парагвай биринчи ва иккинчи бўлим бошларида гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қатарликларнинг камбэкини БААдаги Осиё Кубоги юлдузларидан бири Аломез Али бошлаб берди. 68-дақиқада ҳисоб қисқартирилди, 9-дақиқадан сўнг Осиё жамоасининг португалияда туғилган футболчиси Роро (Родриго Рохас) ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа учрашув 2:2 ҳисобида якунига етди.

Парагвай

Оскар Кардозо - 4', Дерлис Гонзалес - 56'

Copa America Grp. B . 1-тур

17/06/2019, 00:00

2
:
2
Тугади

Катар

Almoez Ali - 68', Родриго Рохас - 77'

Стадион: Estadio do Maracana, 19162 томошабин

Бош ҳакам: Diego Haro

45'
90'
4'  Оскар Кардозо
40'  Эрнан Перес
46'  Эрнан Перес (Дерлис Гонзалес)
56'  Дерлис Гонзалес
56'  Мигель Альмирон
79'  Родриго Рохас (Richard Sanchez)
80'  Фабиан Балбуэна
83'  Cecilio Dominguez (Хуан Мануэль Итурбе)
11'  Assim Madibo
26'  Tarek Salman
61'  Абдулкарим Хасан Фадлалла
68'  Almoez Ali
68'  Tarek Salman
71'  Boualem Khoukhi
77'  Родриго Рохас
88'  Abdulaziz Hatem (Karim Boudiaf)


Гуруҳ жадвали



"C" гуруҳи

Ушбу квартетдаги илк баҳсда Уругвай Эквадор билан беллашди. Учрашув кутилганидек Копа Америкада ғолиб бўлиш бўйича рекордчилар устунлигида ўтди. Минанинг автоголи, Лодейро, Кавани ҳамда Суаресларнинг аниқ зарбаларидан сўнг ўйин 4:0 ҳисобида якунига етди. Уругвай турнирда чемпион бўлишга асосий даъвогарлардан бири эканлигини кўрсатиб қўйди.

Уругвай

Николас Лодейро - 6', Эдинсон Кавани - 33', Луис Суарес - 44', Arturo Mina - 78'

Copa America Grp. C . 1-тур

17/06/2019, 03:00

0
:
4
Тугади

Эквадор

Стадион: Estadio Mineirao, 13611 томошабин

Бош ҳакам: Anderson Daronco

45'
90'
6'  Николас Лодейро
6'  Луис Суарес
14'  Николас Лодейро
33'  Эдинсон Кавани
33'  Диего Годин
44'  Луис Суарес
44'  Мартин Касерес
63'  Хосе Хименес
64'  Nahitan Nandez (Gaston Pereiro)
75'  Николас Лодейро (Лукас Торрейра)
78'  Arturo Mina
81'  Матиас Вечино (Федерико Вальверде)
24'  Jose Quinteros
29'  Анхель Мена (Pedro Velasco)
46'  Eduar Preciado (Romario Ibarra)


Япония - Чили учрашувида ҳар иккала томон ўта хавфли ҳужумлар ташкил қилди, бироқ фақат битта жамоа бу имкониятлардан унумли фойдаланди. Пулгар, Варгас (дубль) ва Санчеснинг голлари ўйин 4:0 ҳисобида чилиликларнинг ғалабаси билан якунланишини таъминлади. Кун чиқар юрт вакиллари бир неча марта гол уришга яқин келишган эди, аммо сўнгги зарбадаги хатоликлар Японияга қимматга тушди.

Япония

Copa America Grp. C . 1-тур

18/06/2019, 04:00

4
:
0
Тугади

Чили

Эрик Пульгар - 41', Эдуардо Варгас - 54', Алексис Санчес - 82', Эдуардо Варгас - 83'

Стадион: Estadio do Morumbi/Cicero Pompeu de Toledo, 23253 томошабин

Бош ҳакам: Mario Diaz de Vivar

45'
90'
19'  Teruki Hara
21'  Yuta Nakayama
66'  Shoya Nakajima (Koji Miyoshi)
66'  Daizen Maeda (Hiroaki Abe)
79'  Ayase Ueda (Синдзи Окадзаки)
41'  Эрик Пульгар
41'  Чарлес Арангис
54'  Эдуардо Варгас
54'  Маурисио Исла
78'  Артуро Видаль (Пабло Эрнандес)
80'  Хосе Фуэнсалида (Оскар Опасо)
82'  Алексис Санчес
82'  Чарлес Арангис
83'  Эдуардо Варгас
83'  Алексис Санчес
87'  Алексис Санчес (Роберто Хуниор Фернандес)
90'  Оскар Опасо


Гуруҳ жадвали


Рақамлар

Биринчи турнинг 6та учрашувида 17та гол урилди, демак, ҳар бир баҳсга ўртача 2,83та гол тўғри келади. Тўпурарлар пойгасида икки етакчи қолганлардан ажралиб олишган.

Тўпурарлар

1. Филиппе Коутиньо - 2та гол

1. Эдуардо Варгас - 2та гол


Қоидабузарлик бўйича Касемиро турнир етакчиси бўлиб турибди. У Боливияга қарши баҳсда 6 марта қоидани бузди. Кейинги ўринлар Леонел Хустинано (Боливия - 4та) ва Пердо Мигелларга (Қатар - 4та) тегишли.


Биринчи тур учрашувларида 23та сариқ карточка ва 2та қизил карточка кўрсатилди. Четлатилганлар Хосе Кинтеро (Эквадор) ва  Луис дель Пино (Венесуэла).

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
18 июн 21:48:19
Azamat
Катарнинг 2 голи автогол булди.
   
18 июн 16:12:19
aral2019
биз японлардан кучлимиз хозирги пайтда. Ютамиз Купер термамизни уйнатип билса.
   
18 июн 15:41:53
Yoshlar o'ylab yoz...
Barcha jamoalarda imkoniyat bor xozircha...birinchi turda yutqazganlar qutiraydi endi...
   
18 июн 15:41:40
Ali ADNAN (c)
Qatarning 2- golini roxo rodriges urdimi ? Yoki buallem xuxi urdimi?
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг