Конте: "Тоттенхэм"нинг ЕЧЛга йўлланма олиши жуда қийин иш"

Mirjalol Normatov
2 апр 2022, 01:22
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "шпорлар"нинг келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этиши эҳтимоли ҳақида гапирди.

"ЕЧЛга чиқиш имкониятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, буни жуда қийин деб баҳолайман. Жамоадаги ўсиш беш ой деганда кўринишни бошлади. Бизнинг амбицияларимиз юқори, бу вазифани уддалашга қодирмиз. Аммо барчаси ҳам бизга боғлиқ эмас", - деди Конте.

29 турдан кейин "Тоттенхэм" АПЛда 51 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports