Конте таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди
24 дек 2022 20:11
Янгиликлар
Конте таркибдаги муаммолар ҳақида гапирди
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте таркибдаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.
"Иван Перишичнинг таркибга қайтгани менга маъқул келди. У катта иштиёқ билан машғулот ўтказди ва жамоага ёрдам беришга тайёр. Уго Льорис ҳақида эса фақат бир нарсани айтишим мумкин, яқин бир қанча ўйинларда у захира посбони бўлади.
Умид қиламанки, Ромеро "Астон Вилла"га қарши учрашувга тайёр бўлади. Ришарлисон бўйича тиббий бўлим билан гаплашдим. Улар менга футболчининг қайтиши учун 3-4 ҳафта кераклигини айтишди. Ришарлисоннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди", - деди мураббий.
"Тоттенхэм"нинг навбатдаги учрашуви 26 декабрь куни "Брентфорд"га қарши, 1 январда эса "Астон Вилла" билан бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар