UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  32 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4

Конте: “Рақибни спорт тарафлама ўлдириш керак, бўлмаса …” Янгиликлар

Конте: “Рақибни спорт тарафлама ўлдириш керак, бўлмаса …”

АПЛ 2-турида “Челси” билан ўйналган жанговар (2:2) дурангдан кейин “Тоттенхэм” устози Антонио Конте ўз фикрлари билан бўлишди.

“Челси” билан орадаги фарқни қисқартириш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бугун оғир ўйин бўлди ва менинг назаримда, тўп билан яхшироқ муомала қилишга қодир эдик. Шу билан бирга тезлик ҳам ёмон бўлмади, худди ўйинда қолишни истаганимиз каби.

Ҳар ўйинда рақибни спорт тарафлама ўлдиришимиз кераклигини тушунишимиз лозим, акс ҳолда рақиб сени яксон қилади. Ўйлашимча, буни тушуна бошладик, шундан кейингина олдинга силжишга тайёр бўламиз. Бироқ, менимча, ўтган 8 ой ичида футболчилар билан бирга етарлича қадам ташлай олдик ва улар билан ишлаш менга завқ бағишлайди.

Ўтган мавсумдан кўнглим тўлмади, чунки “Челси”га қарши учта ўйинда натижага эришиш учун ўз имкониятимизни кўрсатолмадик. Бугун эса бошқача ишонч билан ўйнадик. Аммо ҳали яна қўшиш керак, чунки орамизда ҳали фарқ бор.

Муваффақиятга эришиб, титулларни ютганингда сенда ўзига хос ишонч пайдо бўлади ҳамда маълум ўйинларда қандай ўйнаш кераклигини аниқ биласан. Бугун “Челси” биз билан ўйнашга жиддий эътибор қаратди. Улар яхши ўйин намойиш этишди, аммо шу қаторда уларга муносиб рақиб ҳам қаршилик кўрсатди”, дейди Конте.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика