Конте ажойиб камбэкдан сўнг фикрларини билдирди

Aziz Tukhtamuradov
20 янв 2022, 09:12
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Лестер"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди (3:2).

"Ўйлайманки, бугун таслим бўлмоқчи эмаслигимизни кўрсатиб қўйдик. 

Фалсафамиз қандай бўлиши кераклигидан футболчиларнинг хабари бор. Биз охиригача курашиб, керакли натижага эришишимиз керак. 

Бугунги ўйинда мағлубият нотўғри бўларди. Бизда жуда кўп вазиятлар бўлди. Гол ўтказиб юборган вазиятимизда эса шунчаки омадимиз келмади. Аммо биз охиригача ишондик. Уч очко олишни истагандик ва бунга лойиқ ҳаракат қилдик.

Мақсадимиз ҳақида гапириш қийин. Олдимизда узоқ йўл турибди. Ҳозир ишлашимиз лозим. Ҳар бир натижа учун курашишимиз кераклигини биламиз. Турнир даражасини ҳисобга олсак, жуда оғир бўлади", - деди Конте. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›