UZ

Сўнгги янгиликлар

09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  0 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  0 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  5 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  4 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  9 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  15 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  25 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  8 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3

Константин Гилкэ: "Локомотив"да ҳамма нарса бор..." Янгиликлар

Константин Гилкэ: "Локомотив"да ҳамма нарса бор..."

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Ал Таавон” бош мурабиийи Константин Гилкэ ва жамоа сардори Талаб Али Абси қатнашди.

Руминиялик мураббий бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирар экан, кўп нарса омадга боғлиқлигини айтиб ўтди.

“Ўзбекистонда мавсум ҳали бошланмаганини биламиз. Бу биз учун яхшими? Тўғриси, бир нарса дейишим қийин. Чунки баъзи жамоалар биринчи расмий ўйиндаёқ ижобий натижа кўрсата олишади. “Локомотив”да ҳамма нарса бор: куч, тезлик ва рақибга нисбатан босим. Очиғи, бу жамоани ҳурмат қилиш лозим”.

“Албатта, эртанги баҳс биз учун жуда муҳим. Чунки клуб тарихида илк бор Осиё чемпионлар лигаси ўйинини ўтказамиз. Футболчиларимиз бўлажак учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Биз янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз”.

“Менда эртанги ўйинга оид бир қатор режалар бор: учрашувни А планда бошлаймиз ва ўхшамаса B, C режаларга ўтамиз. Албатта, Осиё чемпионлар лигасида омад туфайли қатнашяпмиз ва гуруҳдаги барча рақибларни ҳурмат қиламиз. “Локомотив”, “Ал Аҳли”, “Истиқлол” – булар Осиёда номи чиққан клублар ҳисобланади. Лекин, биз ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз”, – дейди “Ал Таавон” бош мураббийи.


“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.
19 февраль, Бурайда, С.Арабистони.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика