Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичида қатнашадиган 12 та жамоа номи аниқ

Aziz Tukhtamuradov
1 дек 2023, 08:10
Конференциялар лигасида 5-тур ўйинлари якунига етди.

Ҳозирга келиб мусобақа плей-оффида қатнашадиган 24 жамоанинг 12 таси аниқ бўлиб улгурди. 

ПАОК (Греция) ва «Виктория Пльзень» (Чехия) ўз гуруҳларида 1-ўринни нақд қилиб, 1/8 финалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

«Астон Вилла» (Англия), «Будё-Глимт» (Норвегия), «Брюгге» (Бельгия), «Фиорентина» (Италия), «Гент» (Бельгия), «Лилль» (Франция), «Маккаби» Т-А (Исроил) ва «Слован» (Словакия) жамоаларининг ҳам плей-оффда ўйнаши аниқ бўлиб улгурди. Аммо ҳали улар қайси босқичдан иштирокини давом эттириши номаълум. 

«Айнтрахт» Ф (Германия) 2-ўринни олиб, 1/16 финал босқичида ўйнайди.

Шунингдек, Европа лигасида ўз гуруҳида 3-ўринни олган «Серветт» (Швейцария) жамоаси ҳам ушбу босқичдан иштирокини давом эттиради. 

Мусобақада сўнгги тур учрашувлари 14 декабрь куни ўтказилади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia