UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  0 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  0 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  44 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  5 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  40 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14

Комилжон Расулов: "Ҳакамликка 10 йил умримни сарфлаганман, лекин ота сифатида қароримдан афсусланмайман" Янгиликлар

Комилжон Расулов: "Ҳакамликка 10 йил умримни сарфлаганман, лекин ота сифатида қароримдан афсусланмайман"

"Бухоро" - "Олимпик" учрашувида сўнгги дақиқаларда мезбонлар дарвозасига белгилаган пенальтиси ўтган ҳафтанинг асосий воқеаси бўлди

Якунда хато қарори сабаб ҳакамликдан бир умрга четлатилган Комилжон Расулов сайтимизга берган интервьюсида ўша вазиятни батафсил изоҳлади. 


- "Бухоро" - "Олимпик" учрашувида ҳакамлик қилдим. Барча менга нега пенальти белгилаганимни сўрамоқда. VAR монитори ёнида бўлиб турган вақтим, "Бухоро" жамоасининг ўриндиқлари томонида ҳақоратлар эшитилди. Менинг қизимни сўкишганини эшитдим. Ушбу ҳолат менга жуда алам қилди ва шу сабаб нима вазият бўлганда ҳам пенальти қўйишга қарор қилдим. Айнан ким сўкганлигини аниқлай олмадим. Мен пенальти қўйишга қарор қилдим ва майдонга қайтиб ҳуштак чалдим. Ўша вазиятда пенальти 100 фоиз йўқ эди. Мен хато қилдим ва ўзимни оқламоқчи эмасман. Ҳакамликка 10 йил умримни сарфлаганман, лекин ота сифатида қароримдан афсусланмайман. Раҳбариятнинг қарорини ҳурмат қиламан ва уларга эътирозим йўқ. "Бухоро" мухлисларидан узр сўрамайман. Мен қасам ичиб айта оламанки "Бухоро" - "Олимпик" учрашувида менга пул таклиф қилинмаган.




Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика