Комментларда "Пахтакор"га келса зўр бўларди дейилган футболчи БАА клубига ўтди

Xayrulla Xoliqov
18 янв 2021, 13:16
Суриялик ҳужумчи Омар Хрбин "Ал Ҳилол" билан хайралашгани ҳақида хабар бергандик.

Албатта, яхши футболчи кўчада қолмайди ва тез орада ўзига янги жамоа топади. Сурия терма жамоаси ҳужумчиси Омар Хрбин БААнинг 4 карра чемпиони "Ал Ваҳда" клуби билан шартнома имзолади. У эркин агент сифатида янги жамоага кўчиб ўтди.

27 ёшли тўпурар "Ал Ваҳда" билан 30 ойлик шартнома тузди. Эслатиб ўтамиз, суриялик футболчи "Ал Ҳилол"ни тарк этгани ҳақида хабар берганимизда комментларда мухлислар "Пахтакор"га келса зўр бўларди дея фикр қолдиришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com