Коман "Бавария"да рақамини ўзгартирди

Alisher
23 июл 2021
"Бавария" вингери Кингсли Коман рақамини ўзгартирди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Бунгача 29-рақам остида ҳаракат қилган француз бундан кейин 11-рақам остида ўйнайди.

Ўтган мавсум "Бавария"да 11-рақам остида Дуглас Коста ўйнаган.

Бунга қадар ушбу рақамда Карл-Хайнц Румменигге, Штефан Эффенберг, Лукас Подольски, Ивица Олич ва Хамес Родригес каби ўйинчилар ҳаракат қилган.


AlisherМуаллиф
Манба: fcbayern.com