“Арсенал” ва Кот-д’Ивуар терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Коло Туре ўз мамлакати терма жамоаси бош мураббийига ёрдам беради.
36 ёшли Туре терма жамоа бош мураббийи Марк Вильмотснинг иккинчи ёрдамчиси сифатида ишлайди. Шунингдек у мамлакат олимпия терма жамоасини бошқаришда ҳам давом этади. Бу ҳақда Кот-д’Ивуар футбол федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.