

«Будё Глимт» Чемпионлар лигаси тарихида кетма-кет олти ўйинда асосий таркибни ўзгартирмаган илк клубга айланди. Айни пайтда Норвегия жамоаси 1/8 финалнинг биринчи ўйинида «Спортинг»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финал йўлланмаси учун курашмоқда. Жавоб учрашуви айни дақиқаларда бўлиб ўтмоқда. Унда ҳисоба ҳозирча 4:0.
Аввалроқ, «Будё Глимт» умумий босқич ўйинларида «Манчестер Сити»ни 3:1 ва Мадриднинг «Атлетико»сини 2:1 ҳисобида енгган эди. Плей-оффда эса Норвегия клуби икки ўйин натижасига кўра «Интер»дан 5:2 ҳисобида устун келди.
Таъкидлаш жоизки, таркибдаги 11 нафар футболчидан 9 нафари норвегиялик, жамоа дарвозабони эса россиялик Никита Хайкиндир.
Турнирнинг бу галги финали Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтади.



