Кокорин ва Мамаев қамоқда футбол ўйнайди

Aslanov Jasurbek
26 дек 2018, 17:10
Москва жамоа назорат қўмитаси раисининг ўринбосари Ева Меркачеванинг сўзларига кўра, Александр Кокорин ва Павел Мамаев қамоқдаги қўриқчилар билан футбол ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Кокорин ва Мамаев 8 октябрь куни Москвада иккита жанжал кетлтириб чиқарган эди. Бунинг оқибатида 3 киши жабрланди. Суд жиноятчиларга 2 ой қамоқ жазоси тайинлаганди, кейинроқ бу муддат яна 2 ойга узайтирилди.

"Учрашув Янги йил байрамидан кейин бўлади. Баҳс 8-9 ёки 10 январь куни ўтказилиши мумкин, ҳозирча бир тўхтамга келишмаган. Ҳамма ўйнайди, аммо бир неча таркибга бўлинган ҳолда.

Биринчи таркибда Кокорин бўлса, иккинчисида Мамаев тўп тепади" - дейди Меркачева.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›