Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"
15 окт 19:15
Янгиликлар
Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"
Александр Кокорин Россияда футболчиларнинг маошлари ҳақида фикр билдирди.
"Россияда умуман олиб қараганда футболчиларга жуда эрта кўп пул беришади. Бу ҳақиқат. Савол беришганда, мен доимо шундай дейман: ҳа, ҳақиқатан ҳам кўп. Катта пуллар — ҳам маошлар, ҳам мукофотлар. Лекин бу рақамларни биз ўзимиз ёзиб олмаймиз-ку! Биз нима, рад этишимиз керакмиди?
Албатта, бу бошга қаттиқ зарба. Агар ҳисоблаб чиқилса, футболчиларнинг ярмидан кўпи шундан кейин "кетаётган" ёки фаолиятини тугатаётган бўлган. Кўплаб легионерлар ҳам бу ҳолатга дош бера олмаган. Улар келиб, Москвадан, яхши шартномалардан ҳайратда қолишган", — деди ҳозирда "Арис" клубида ўйнаётган собиқ "Динамо" ва "Зенит" ҳужумчиси Александр Кокорин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар