UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  0 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  1 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  6 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  2 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0 20:00"Ньюкасл" янги мавсум учун сафар либосини намойиш қилди  0

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди Янгиликлар

Коби Брайант ўз-ўзини суратга олиш бўйича Лионель Месси билан мусобақалашди

АҚШ Миллий баскетбол уюшмаси (НБА) баскетболчиси Коби Брайант ва Каталониянинг «Барселона» клуби футболчиси Лионоель Месси мобил телефонга суратга тушиш санъатида мусобақалашишди.

Машҳур спортчиларнинг «сельфилари» тасвирланган видео 3 декабрь куни YouTube’да пайдо бўлди.

Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси реклама кампаниясининг бир қисмига айланган ушбу видеоролик Месси, Москвадаги Қизил майдонда ўзини ўзи суратга олгани ҳолда, Коби Брайантни баҳсга чорлаши билан бошланади. Коби футболчига Буюк Хитой деворида туширилган сурат билан «жавоб беради». Ролик давомида спорт юлдузлари сув остида, тоғларда, чўлда суратларга тушиб, охири Истанбулга етиб келишади.

Коби Брайант ва Лионель Месси Turkish Airlines рекламаларида биринчи марта суратга тушаётгани йўқ. Турк авиаташувчисининг ушбу юлдузлар иштирокидаги аввалги ролиги эълон қилинганидан кейинги беш кун давомида 20 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинган эди (ушбу хабар ёзилаётган вақтда роликни томоша қилганлар сони 105 миллиондан ошганди). Аввалги ролик сюжети спортчилар самолёт салонига кирган бола диққатини ҳар турли йўл тортиши асосига қурилганди.

Ўз-ўзини мобил телефонга суратга тушириш ижтимоий тармоқлар сабаб урф бўлди. Instagram эса «cелфи»ларни чоп этиш учун энг оммабоп жойга айланган. Instagram фойдаланувчилари шу кунгача тегишли тег (#selfie) остида шу кунгача 53 миллиондан ортиқ суратни чоп этишган. Ўз-ўзини суратга олишнинг оммалашуви Оксфорд инглиз тили луғати тузувчиларини «selfie»ни йил сўзи сифатида тан олишга мажбур қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика