UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  2 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  43 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  11 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2

Клубларни 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш регламенти тайёр бўлди Янгиликлар

Клубларни 2019 йилги мавсум учун лицензиялаш регламенти тайёр бўлди

Теглар :  ПФЛ Регламент
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун ҳаракатни расман бошлади.

Бир неча кун аввал “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилганди. Энди эса мазкур регламент ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқланди.

Мазкур регламент футбол клубларини 2019 йилги мавсум учун тайёрлаб боради. Бундаги энг катта янгилик — келаси мавсумдан бошлаб ПФЛ доирасидаги мусобақалар сонининг яна 1 тага ошишидир. Лицензиялаш регламентида Суперлига ва Про-лига қаторида, келаси йилдан бошлаб ташкил этиладиган 2-лига учун талаблар ҳам акс этган. Шу вақтгача 2-лига сифатида тушуниб келинган ва вилоят футбол федерациялари томонидан ўтказилган 2-лига мусобақалари эса энди расман 3-лига номини олади.

Профессионал футбол лигаси 21 ноябрь куни юқоридаги регламентни Суперлига ва Про-лига клубларига электрон тарзда етказиб беради. Шунингдек, регламент футбол жамоатчилиги учун ҳам тақдим этилади. Тез кунларда лицензиялаш бўйича регламент китобча ҳолида ҳам чоп этилади.

Мазкур регламентдаги эътиборга молик жиҳатлар ҳақида босқичма-босқич маълумот бериб борилади. У Осиё футбол конфедерациясининг клубларни лицензиядан ўтказиш талаблари асосида ишлаб чиқилган.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика