Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бугун “Реал” Африканинг энг номдор клубига қарши ўйнайди
08 фев 2023 08:25
Янгиликлар
Клублар ўртасидаги ЖЧ. Бугун “Реал” Африканинг энг номдор клубига қарши ўйнайди
Унда ЕЧЛ амалдаги ғолиби “Реал” ҳамда Африка футбол конфедерацияси чемпионлар лигаси 2021/22 йилги мавсум финалчиси “Ал Аҳли” ўзаро баҳс олиб боради. 1/2 финалнинг мазкур баҳси 23:59 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жуфтлик ғолиби финалда “Ал Ҳилол” билан ўйнайди, мағлуб жамоа эса “Фламенго” билан 3-ўрин учун баҳслашади.
Клублар ўртасидаги мундиалнинг ҳал қилувчи учрашуви 11 феврал куни Работдаги Мулай Абдулла номидаги стадионда бўлиб ўтади.
Карло Анчелотти қуйидаги футболчиларни муобақага олиб келган:
Дарвозабонлар: Лунин, Лопес, Канисарес.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Алаба, Вальехо, Начо, Одриосола, Рюдигер, Марвел.
Ярим ҳимоячилар: Кроос, Модрич, Камавинга, Вальверде, Тчуамени, Себальос, Мартин, Аррибас.
Ҳужумчилар: Асенсио, Винисиус, Родриго, Мариано.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар