UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  0 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  1 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  10 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  4 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  3 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  2 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2019га қуръа ташлаш маросими ўтказилди Янгиликлар

Клублар ўртасидаги ЖЧ-2019га қуръа ташлаш маросими ўтказилди

Цюрихда 2019 йили бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Илк босқич баҳси мезбон «Ал-Садд» ҳамда Океания чемпиони «Иенген» (Янги Каледония) ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур жуфтлик ғолиби кейинги раундда КОНКАКАФ чемпиони «Монтеррей» (Мексика) жамоасига қарши тўқнаш келади. 

Ушбу босқичнинг иккинчи ўйини эса Осиё чемпионлар лигаси ғолиби ҳамда Африка чемпиони «Эсперенс» (Тунис) ўртасида ўтказилади. Ушбу жуфтлик ғолиби ярим финалда КОНМEБОЛ чемпиони билан учрашади. ЕЧЛнинг амалдаги титул соҳиби «Ливерпуль» эса финал остонасида  «Монтеррей», «Иенген» ёки «Ал-Садд» клубларидан бирига дуч келади. 

Эслатиб ўтамиз, ҳисоб бўйича 16 маротаба ташкил этилаётган клублар ўртасидаги мундиал 11 дан 21 декабрга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

P.S. «Ал-Садд» ОЧЛнинг ярим финалига йўл олганини ҳисобга олиб, агар Хави шогирдлари мусобақа ғолибига айланадиган бўлишса, у ҳолда қатарликлар клублар ўртасидаги ЖЧни 2-раунддан бошлайди ва «Ливерпуль» билан финалгача тўқнаш келмайди. Ўз навбатида, «Ал-Садд»нинг ўрнини ОЧЛ финалчиси эгаллайди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика