UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  4 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  0 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  11 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  4 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  3 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  10 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1

"Клуб Файзуллаевга бугун қизиқиб қолгани йўқ, скаутларимиз Тошкентга бориб ўйинларини томоша қилган" — ЦСКА мураббийи Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди Янгиликлар

"Клуб Файзуллаевга бугун қизиқиб қолгани йўқ, скаутларимиз Тошкентга бориб ўйинларини томоша қилган" — ЦСКА мураббийи Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

Ўзбекистонлик юқори техника соҳиби, маҳоратли ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг ЦСКА жамоасига йўл олиши кўпчиликда турли фикрлар уйғотди.

Бу борада ЦСКА ўринбосарлари бош мураббийи Дмитрий Игдисамов билан суҳбатлашдик. Аслида Тошкентда туғилган мутахассис маълум вақтдан сўнг Россияга кўчиб кетган. Мураббийлик фаолияти давомида "Рубин", ЦСКА академияларида меҳнат қилган. 

- Мендаги маълумотларга қараганда ёшлигингизда Азиз Ҳайдаров, Александр Лобанов билан бирга ўйнаган экансиз. Айтингчи, бу қандай содир бўлган?

- Улар билан бирга ўйнамаганман. Фақатгина  Азиз Ҳайдаров, Александр Лобанов тўп тепадиган жамоага қарши майдонга чиққанман. Мен "Сергели" клуби тарбияланувчи эдим. Улар эса 1986 йиллардан иборат "Чилонзор" шарафини ҳимоя қилишарди. Турли мусобақаларда кўп тўқнаш келар эдик. Очиғи қизиқарли ва ўзига яраша қийин бўларди, дея оламан. Кўп ҳолларда улар биздан устун келган. Ҳозирги мураббийлардан эса "Локомотив"да фаолият олиб бораётган Денис Коростиченко эса жамоадошим эди. 

- Демак, футболга илк қадамлар Тошкентда бошланган?

- Ҳа, мен Тошкентда туғилганман. Футболдаги биринчи қадамлар "Сергели"да бошланган. Мураббийимиз Маҳмудов Одил Ботирович. Бу ерда 15 ёшгача яшаганмиз. 2001 йил оиламиз билан Татаристонга кўчдик. 23 ёшимда Қозонда "Рубин"га жойлашдим. У ерда 8 йил фаолият олиб бордим, дея оламан. Қайсидир маънода мен учун бу катта тажриба бўлди. ЦСКАда 5 йилдан бери ишлаб келяпман. Айни пайтда ўринбосарлар жамоасини бошқармоқдаман. 

- Тошкентга сўнгги бор қачон келдингиз?

- Охирги ташрифим ўтган йилнинг июнь ойига тўғри келади. Денис Владимирович Коростиченко билан Ўзбекистон-Ироқ учрашувига тушдик. Ҳисоб 2:2, мухлислар томонидан тошлар улоқтирилгани ёдимда. Айнан шу баҳсда Денис менга Аббос ҳақида гапирган, ўзбекистонлик Иньеста, деб таъриф берган. Уни шу ўйинда кўргандим. Орадан бир йил ўтиб ЦСКА бу иқтидорни сотиб олди. 

- ЦСКАнинг Аббосга қизиқиши анча олдин бошланганми?

- Аббосга қизиқиш Осиё чемпионати саралашидаёқ бошланган. скаутларимиз Тошкентга ташриф буюриб кузатишган. Жаҳон чемпионатида ҳам ўйинларини томоша қилишган. Шундай экан Аббос масаласи бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. 

- Аббосни ЦСКАда қандай келажак кутяпти?

- Аббосда керакли сифатлар бор. Майдонни кўра олиш, техника, чаққонлик каби хислатлари унга ёрдам бериши мумкин. Лекин айтганингиздек мушакларни кучайтириши, жисмоний ҳолатини яхшилаб олиши зарур. Россия чемпионати даражаси Ўзбекистонникидан юқори. Кучга асосланган футбол. Мана шу сифатларни қўша олса яхши келажак кутмоқда.

- Элдор Шомуродовнинг "Ростов"дан "Женоа"га ўтишида янги даражага олиб чиққан Карпиннинг ҳиссаси катта эдими ёки ўзининг индивидуал сифатлари? Аббосда ҳам бу жараённи кўрамизми?

- Бир нарса хурсанд қилади, кўплаб ўзбекистонлик ёш футболчилар Россия чемпионатига келишмоқда. Табиийки чемпионат савияси баланд. Рақобат ҳам юқори. "Рубин"да Раҳмоналиев ва Ашурматов, "Пари НН"да Жиянов ва Йўлдоев тўп тепяпти. ЦСКАда Аббос бор. Янада кучли Европа клубларига йўл олишида Россия трамполин бўла олади. Аббосга ҳам Элдорнинг йўлини беришини тилаб қоламан ва омад тилайман. 

- Россия клубларининг халқаро майдонда иштирок этмаётгани ривожланишга тўсқинлик қилмайдими?

- Буни тўсиқ демаган бўлардим. Россия чемпионати олдинга ташланган қадам бўлиши шубҳасиз. Умид қиламанки, тез орада Россия жамоалари яна халқаро майдонларда иштирок этади. Ўзбекистонлик футболчилар ҳам Европа клублари билан ўйнашади. 

- Бахтиёр Зайнутддинов ҳақида нима дея оласиз? У ҳақида бу йил кўп миш-мишлар учради...

- Бахтиёр ЦСКАнинг етакчиларидан бири. Универсал футболчи. Ўзининг характери билан ижобий маънода эътибор қозонади. Ўзбекона маданиятга хос доим қўли кўксида. Катталарга салом беришни канда қилмайди. 

- Ўзбек футболи деганда тасаввурингизга келадиган 3та шахсни айта оласизми?

- Миржалол Қосимов, Баҳодир Сейткамолов, Александр Лобанов. Мазур тутсангиз яна 2 нафар инсонни қўшсам. Улар Марат Кабаев ва Андрей Фёдоров. Иккиси билан ҳам "Рубин"да ишлаш насиб қилган. Баҳодир Сейткамлов ўз даврида муносиб тўп тепган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика