Клопп: "Умид қиламанки, ЕЧЛдаги ўйин бизга ишонч баҳш этади"

Mirjalol Normatov
8 мар 2021, 22:30
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг ҳолати ҳақида гапирди.

"Шукурки, икки кундан кейин навбатдаги ўйинимиз бўлади. Бу бошқа турнир, унда яхши ҳолатдамиз. Умид қиламанки, бунинг бизга фойдаси катта бўлади. Агарда "Лейпциг" тўсиғидан ўта олсак, бу бизнинг футболчиларга ишонч баҳш этади.

Нима учун бизга кўпроқ дам керак? Кимлардир термага жўнатилади, кимлардир қолади. Биз эса улардан машғулотлар йўлида фойдаланамиз. Ўшанда барчаси ўзгаради. Чунки танаффуслар бизга жуда муҳим", - деди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›