

“Салоҳни унчалик яхши танимайдиганлар ҳам Муҳаммад иштирокидаги видеороликни кўрган бўлишса керак. У яхши тезликка эга бўлган фантастик футболчи. Ўтган мавсум якунларига кўра, яхши ижрочилар йиғилган таркибимизнинг айрим камчиликларини тўлдиришга қарор қилгандик. Гап тезлик ҳақида борган ва биз ҳужумларни муваффақиятли якунлай оладиган ҳам вазиятларни ярата оладиган футболчини излагандик. Муҳаммад эса бу вазифани аъло даражада уддалай олади. Мен у билан ишлашни истаяпман”, дейди германиялик мутахассис.



