Клопп: "Салоҳ елкасидаги жароҳатидан тўлиқ қутилди"

Aslanov Jasurbek
22 июл 2018, 07:58
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапириб берди.

"Салоҳ жароҳатидан тўлиқ қутилди. У билан ҳар доим алоқадамиз. Елкаси билан ҳаммаси жойида.

Унинг жароҳаии битмаса, Салоҳ бир нечта ўйин ўтказиб юборишига тайёр эдик. Аммо Муҳаммад ўз соғлиги ва фаолиятига масъулият билан қарайдиган жиддий йигит. Одамлар нима хоҳлаши муҳим эмас, тайёр бўлмасанг, майдонга тушмаслигинг нормал ҳолат"  - дейди Клопп.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Mirror