

"Реал Мадрид" ҳеч қачон бир лаҳза бўлса ҳам ўзига бўлган ишончни йўқотмайди. Улардан ўрганиш лозим бўлган жиҳатлар мавжуд. 2021 йилда биз улар билан машғулотлар базасида ўйин ўтказдик ва 3:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Кейин биз мадридликларга қарши бўм-бўш "Энфилд"да яхши ўйин намойиш этдик. Ўша учрашув 0:0 ҳисоби билан якунланганди. Бироқ ҳозирда рақиб буткул бошқа жамоага айланган", - деди Клопп матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Реал” клуби сўнгги Чемпионлар лигаси финалида Винисиуснинг голи эвазига “Ливерпул”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.



