Клопп: “Пепнинг “Бавария”сида ҳам чемпионликдан кейин ўйнашга иштиёқ қолмаганди”

Eldor Akmurzayev
21 июл 2020, 20:20
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп Англия чемпионлиги қўлга киритилганидан кейин, клуб ўйинида бироз пасайиш юз берганини тан олди ва бунга изоҳ берди.

“Бу жиддий синов. Пеп Гвардиола “Бавария” бош мураббий бўлган пайтида, Дортмунднинг “Боруссия”си кўпинча 2-ўринни эгалларди. Чемпионлик пойгасидаги муваффақиятдан сўнг, мюнхенликлар кўп ўйинларни бой беришган, боиси ўйнаш учун қандайдир сабаб йўқ эди. Мақсадга эришганимиздан хурсандман. Ғолиблик майда деталлар туфайли юз берди, барчаси олдиндан маълум эмасди. “Арсенал” (1:2) билан ўйинда эса биз яхшироқ эдик”, дейди мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Liverpool Echo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›