UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  1 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  3 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  7 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  18

Клопп: "Нималар бўлаётганини тушунтира олмасам керак" Янгиликлар

Клопп: "Нималар бўлаётганини тушунтира олмасам керак"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Вулверхэмптон"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Ўйин дахшатли бошланди. Иккита гол ўтказиб юбордик ва ҳеч нимани ўзгартира олмадик. Ҳеч нима бўлмади, ўз айбимиз сабабли 0:2 ҳисобида ютқазаётгандик. Ўйиннинг ушбу даврида барча жуда пассив бўлди. Буни тушунтириб бериш жуда қийин. Аммо баҳона ҳам қила олмайман.

0:2дан кейин бир қанча вазиятларда назоратни қўлга олишга ҳаракат қилдик. Кейинги 45 дақиқаликда яхши ўйнадик, бироқ гол ура олмадик. Шу билан барчаси тугади.

Барча гап дастлабки 15 дақиқаликдаги ўйинда. Бундай ҳолатни ўзгартириш керак. Ўша вақтда нималар қилганимизни ҳам тушунтириш жуда қийин.

Якунда 0:3 ҳисобида ютқаздик. Иккинчи бўлимдаги голда эса улар ҳимоямизни шунчаки бузиб ташлашди. Менимча бу адолатли ҳам бўлди. Чунки ўйинни бундай бошлайдиган жамоа АПЛда бирор нимага лойиқ эмас.

Ҳозир фақатгина дастлабки 15 дақиқаликдаги ўйин учун жахлим чиқяпти. Бизда ҳам гол уриш учун вазиятлар бўлди. 1:2 бўлиши ҳам мумкин эди. Ўшанда барчаси ўзгариб кетарди. Тан олиш керак, "Вулверхэмптон" уч очкога лойиқ эди", - деди Клопп.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика