Клопп: "Месси ва Салоҳни солиштириб бўлмайди"

Mirjalol Normatov
18 мар 2018, 12:28
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Лео Месси ва Муҳаммад Салоҳни солиштириш борасидаги саволга жавоб берди.

"Муҳаммад Месси билан тенглашишни хоҳлаётганига ишонмайман. Месси 20 йил олдин нималар қилган бўлса, ҳозир ҳам шуни бажармоқда. Бундан олдин шундай даражадаги футболчи Диего Марадона эди.

Муҳаммад ҳам фантастик футболчи, бу аниқ. У ҳар доим рақибларига дарс ўтамоқда", - деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳ кеча "Ливерпуль"нинг 4 голини уриб, биттасига ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›